Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Венесуэла ҳарбийларини огоҳлантирди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Венесуэлада ҳокимият тинч йўл билан ўзгариши тарафдори, лекин «барча вариантлар» ҳам истисно этилмайди. Унинг чиқиши CNN телеканали томонидан трансляция қилинди.
Таъкидланишича, давлат раҳбари Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлаётган барча амалдорлар ва ҳарбий хизматчиларга мурожаат билан чиққан.
«Сизлар Гуайдонинг амнистия тўғрисидаги сахий таклифини қабул қилиб, ўз оилангиз билан тинч яшашингиз мумкин», - деди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, агар улар бундан кейин Мадурони қўллаб-қувватлашни давом эттирса, «осон ечим» ва «хавфсиз бошпана» ҳақида ўйламасликлари ҳам мумкин, сабаби улар «ҳамма нарсани йўқотади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ венесуэлалик генераллар мухолифат билан махфий музокаралар олиб бораётгани ҳақида баёнот берганди.
Мавзуга оид
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади
22:09 / 26.03.2025