Жаҳон | 17:22 / 20.02.2019
20242
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху Путин билан учрашувни бекор қилди

Фото: EPA

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун режалаштирилган сафарини бекор қилди. Бу ҳақда Haaretz газетаси хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, улар учрашув ўрнига телефон орқали мулоқот ўтказишади. Кейинроқ учрашув учун янги муддат танланади. Қайд этилишича, ташриф бекор қилиниши апрель сайловлари арафасидаги сиёсий вазият билан боғлиқ.

The Jerusalem Post газетасининг таъкидлашича, учрашув ҳар икки томон келишуви асосида бекор қилинган.

Нетаньяху ва Путин 21 февраль куни Москвада учрашиши керак эди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилганди.

 

Мавзуга оид