Жаҳон | 14:29 / 20.02.2019
9412
1 дақиқада ўқилади

Скрипалнинг онаси ўғлини бедарак йўқолган деб тан олишни талаб қилди

Фото: ТАСС

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг онаси Елена Москва полициясига 2018 йил март ойида Солсберида заҳарланган ўз қариндошларини бедарак йўқолган деб тан олишни сўраб ариза билан мурожаат қилди.

Ариза отаси билан бирга заҳарланган Юлия Скрипалнинг яшаш манзили бўйича берилган, деб хабар қилди РИА Новости’га разведкачининг қариндоши Виктория. Агар Скрипаллар бедарак йўқолган деб топилса, унда онаси квартира, машина ва итга эгалик қилишни бошлайди, дея қўшимча қилиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виктория Скрипаль собиқ ҳарбий оламдан кўз юмиб бўлгани ҳақида баёнот берганди.

Виктория Скрипаль фикрича, Британия ОАВда Сергей Скрипалнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида пайдо бўла бошлаган янгиликлар шуни англатадики, Лондон «ишни ГРУ собиқ полковнигининг ўлими ва далилларни йўқ қилишга қараб олиб бормоқда».

Мавзуга оид