Жаҳон | 21:51 / 20.02.2019
11731
2 дақиқада ўқилади

Европанинг саёҳатлар учун энг яхши шаҳарлари маълум қилинди 

Фото: instagram

Венгрия пойтахти Будапешт 2019 йилда саёҳатлар учун Европанинг энг яхши шаҳри деб топилди. Бу ҳақда ярим миллион фойдаланувчи ўртасида уларни Европанинг қайси сайёҳлик йўналиши энг кўп қизиқтиришини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказган European Best Destinations (EBD) сайти маълум қилди.

Сайёҳлар Будапештнинг бой архитектураси ва тарихий мероси, маданияти, гастрономияси ва термал ҳовузларини юқори баҳолашган. 

Рейтингнинг 2-ўрнидан Португалиянинг Брага, 3-ўрнидан Италиянинг Монте-Изола шаҳарлари жой олган. Етакчи 15 таликка Франциянинг Мец, Польшанинг Познань, Испаниянинг Малага, Швейцариянинг Женева, Хорватиянинг Цавтат, Словакиянинг Братислава, Франциянинг Сент-Максим, Бельгиянинг Динан, Грециянинг Афина, Черногориянинг Котор, Латвиянинг Рига ва Италиянинг Флоренция шаҳарлари кирган. 

“Дунай жавоҳири – бу нафақат Европанинг энг яхши туристик йўналиши, балки дунёдаги энг чиройли ва хавфсиз шаҳарларидан биридир. Будапешт Парижнинг башанглиги, Венанинг меъморий мероси, Портунинг фусункорлиги ва Стоҳколмнинг турмуш тарзини таклиф этади”, деб ёзган сайт.

Мавзуга оид