Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда тўқнашувлар оқибатида 60 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Нигерия шимолида жиноий гуруҳнинг 59 аъзоси ва Данжибга аҳоли пунктида яшовчи 7 киши тўқнашув оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий аҳолига иқтибос келтирган ҳолда Nation нашри маълум қилди.
Маълум қилинишича, 180 нафар жиноятчидан иборат гуруҳ 19 февралда Замфара штатида маҳаллий аҳолига ҳужум қилиб, бир неча кишини ўлдирган. Маҳаллий кучлар ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлган. Тўқнашувлар 4 соатга яқин давом этган.
Кейинги кун воқеа жойига 3 та машинада ҳарбийлар келган. Ҳарбийлар вакили майор Клемент К. Абиаденинг айтишича, улар тўқнашув ҳақида маълумот тўплашмоқда.
Қишлоқда яшовчилардан бири босқинчилар томонидан яраланганини маълум қилган. Унинг айтишича, аҳоли жиноий тўда ҳужумини қайтариш учун гуруҳ шакллантирган.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025