Спорт | 22:30 / 22.02.2019
20917
2 дақиқада ўқилади

Роналду ва Зиданнинг «Реал»дан кетишида Перес айбдор экани айтилди

«Реал» клубининг собиқ президенти Рамон Кальдерон мадридликларнинг ҳозирги раҳбари Флорентино Пересни қаттиқ танқид қилди.

Унинг фикрига кўра, Роналду ва Зиданнинг клубдан кетишига айнан Переснинг қарорлари сабаб бўлган.

«Роналду Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан сўнг, маошининг оширилишини сўради, аммо Перес унинг илтимосини ерда қолдирди. Бундан ташқари, Криштиану «Реал»нинг Неймар учун катта пул тўлашга тайёрлигини билиб қолди ва бундан ғазабга келди.

Перес унга 100 миллион евро ёзилган чекни олиб келса, қўйиб юборишини айтди. Шундай бўлиб ҳам чиқди.

Криштиану менинг харидим эканини Флорентино ҳазм қила олмади. Унинг яхши президент эканини инкор қилмайман, бироқ, у қўлга киритган меросига яхши муносабатда бўлмаяпти. Бундай воқеалар Касильяс, Рауль, Роббен ва Снейдер билан ҳам юз берган», - деди Кальдерон.

«Солари мураббий сифатида қўлидан келган ишни қилмоқда. «Реал» тушиб қолган нохуш вазиятда унинг айби йўқ. У қўлидаги бор нарса билан натижага эришишга уринмоқда. Сантьяго Зидандан кейин ишдан бўшатилган яна бир мураббийдан қолган жамоани қўлга олган. У кейинчалик нима юз беришини яхши билган.

Зидан Пересдан ниманидир илтимос қилган, аммо рад жавобини олгани аниқ. Талаблардан бири – Роналдуни таркибда сақлаб қолиш бўлган», – деб Кальдерон сўзларини келтирмоқда Goal.

Мавзуга оид