Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси январь ойида кескин камайди
Тожикистон-Ўзбекистон товар айланмаси ҳажми жорий йилнинг январь ойида 10,2 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 35 фоизга кам. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлиги хабар берди, деб ёзмоқда «ASIA-Plus».
Нашр маълумотларига кўра, икки томонлама савдонинг камайишига Ўзбекистонга экспорт қилинувчи тожик маҳсулотлари миқдори кескин пасайгани сабаб: ўтган йилнинг январь ойидаги қарийб 9 миллион доллардан жорий йил январь ойидаги 2,5 минг долларгача.
Ўтган йилнинг январь ойида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 15,8 миллион долларни ташкил қилган.
Тожикистон томонидан ўзбек товарларини импорт қилиш ҳам қисқарган, аммо нисбатан камроқ даражада: 6,7 миллион доллардан 3,2 миллион долларгача.
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги тўрт йилда деярли 12 баробарга ўсди, 2014 йилдаги 13 миллион доллардан 2018 йилдаги 155 миллион долларгача.
Мавзуга оид
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
08:12 / 29.04.2025