Спорт | 19:03 / 23.02.2019
11848
1 дақиқада ўқилади

«Шанхай СИПГ» Хитой Суперкубогида ғалаба қозонди

Хитойда янги футбол мавсуми Суперкубок баҳси билан старт олди.

Унда «Шанхай СИПГ» ва «Бейжинг Гуоан» клублари беллашди. Ўйин тақдирини 2-бўлимда шанхайликлар урган 2та гол ҳал қилди. Натижада, «Шанхай СИПГ» ўз тарихида илк маротаба Суперкубокни қўлга киритди.

Қайд қилиш жоизки, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов бу ўйинда иштирок этмади.

Хитой Суперкубоги
23 февраль
«Шанхай СИПГ» - «Бейжинг Гуоан» 2:0
Голлар: Ванг (62), Лу Венюн (66)

Мавзуга оид