Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги автоҳалокат 20 кишининг умрига зомин бўлди
Хитойнинг шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор туманида жойлашган кўмир қазиб олувчи компаниялардан бирининг юк машинаси билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳат олди.
Маҳаллий вақт билан 23 февраль соат 8.20да Шилин-Гол деган жойда ишчиларни конга олиб кетаётган юк машинаси автоҳалокатга учраган. Оқибатда 15 киши воқеа жойида, бир киши шифохонага йўлда, яна 4 киши эса шифохонада жон берган.
Таъкидланишича, ҳайдовчи тормоз носозлиги сабабли бошқарувни қўлдан чиқарган.
Камида 30 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олган, уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025