Фан-техника | 23:58 / 25.02.2019
4061
2 дақиқада ўқилади

General Electric биофармацевтика соҳасидаги бизнесини 21 млрд долларга сотмоқда 

АҚШнинг General Electric компанияси биофармацевтика соҳасидаги бизнеси BioPharma’ни 21,4 млрд долларга сотиш ҳақида Danaher компанияси билан битим тузди.   

Бу суммадан 21 млрд доллари нақд тўлаб берилади. Шунингдек, Danaher  компанияси GE’нинг баъзи пенсия мажбуриятларини қабул қилади.    

Битимни 2019 йилнинг 4-чорагида тегишли идоралар рухсатидан кейин ёпиш режалаштирилган. Таъкидланишича, BioPharma’нинг 2018 йилдаги тушуми 3 млрд долларни ташкил қилган. Danaher’да эса йиллик тушум 3,2 млрд долларни ташкил қилиши кутилмоқда.  

Битим эълон қилингач, GE акциялари 15 фоизга ошиб кетган, кейинроқ эса 9,5 фоизга тушган.

General Electric кўплаб техника турлари, жумладан, локомотивлар, атом реакторлари, газ турбиналари, авиацион двигателлар ва тиббий қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Danaher эса соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит соҳасида фалоият юритувчи 20 та компанияни ўз ичига олади. Корпорация, шунингдек, тиббий қурилмалар ишлаб чиқаради.   

Мавзуга оид