Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон жамоат транспортида зарарли озиқ-овқатни реклама қилиш тақиқланди
Лондоннинг жамоат транспорт тармоғи носоғлом озиқ-овқатни реклама қилишга тақиқлов киритди. Бу ҳақда The Drum нашри ёзмоқда.
Янги сиёсат ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни метро, ер усти транспорти, такси, бекатлар ва тармоқ назорат қилувчи бошқа жойларда реклама қилишни тақиқлайди. Шаҳар шу тариқа болалар орасида семиришнинг олдини олмоқчи.
Озиқ-овқат маҳсулотининг зарарлиги соғлиқни сақлаш вазирлигининг маҳаллий бўлими мезонлари бўйича баҳоланади. Баллар компанияларга эмас, балки алоҳида маҳсулотларга берилади. Мисол учун, McDonald's метрода ўз салатларини реклама қилиши мумкин.
Баҳолашнинг бу тизими туфайли тақиқлов остига безиён маҳсулотлар, жумладан пишлоқ ва зайтун мойи ҳам тушиши мумкин, бироқ алкогол рекламасига йўл қўйилади. Реклама постерига тасодифан тушган зарарли маҳсулотлар ҳам рекламага тақиқлов киритилишига олиб келади: мисол учун, туристик компаниянинг хот-дог ушлаган одамлар тасвирланган билборди ҳам тақиқлов остига тушади.
Мавзуга оид
20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025