Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасида босқинчилик юз берди
2019 йил 22 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи Н.Х. юзини эгнидаги кийими билан беркитиб, пичоқ ва темир қувур билан қуролланган ҳолда “Прогресс газ сервис” МЧЖга қарашли автомашиналарга газ ёқилғисини қуйиш шохобчасининг оператор хонасига бостириб кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у шу шохобча операторлари Н.Р. ва М.С. танасининг турли жойларига темир қувур билан уриб жароҳат етказган.
Сўнг М.С.ни пичоқ билан қўрқитиб кассадан 505 000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинаётган вақтида шу ҳудудда тунги хизматга жалб қилинган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди
16:04 / 26.03.2025