Жамият | 11:51 / 25.02.2019
4469
1 дақиқада ўқилади

Республика болалар аутизми реабилитация марказини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди

Фото: sobitie.com.ua

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Ҳозирги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида аутизм ташхиси қўйилганлар ҳам бор. Хорижий давлатларда болалар аутизми билан шуғулланадиган кўплаб марказлар фаолият юритади. 

“Бизда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидан бошқа жойда ушбу касалликка чалинган болаларни реабилитация қилишга шароит мавжуд эмас”, - дейилади петицияда.

Маълумотларга кўра, мазкур касалликни боланинг ёшлигидаёқ даволаш мумкин. 

“Шундан келиб чиқиб, аутизм касаллигига чалинган болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ота-оналарига кўмаклашиш, аутизм касаллигини муваффақиятли даволаш мақсадида Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этишни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шифокорларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиниши хабар берилганди.

Мавзуга оид