Жамият | 13:10 / 26.02.2019
13466
4 дақиқада ўқилади

Ўн ойлик Диёрахон мураккаб юрак операциясига тайёрланмоқда – унга ёрдам қўлини чўзайлик

Фарзанднинг тоби қочиши бутун оила хотиржамлигига рахна солади. Агар у жажжигина гўдак бўлса, қаери оғриётганини ҳам айта олмасдан маъюс кўзларидан ёш оқизиб ётса, ота-она учун бу жуда оғир.

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Хосият 1-тор кўчасида истиқомат қилувчи ўн ойлик Равшанова Диёра Дониёрбек қизи туғма юрак нуқсони (юрак пороги) билан дунёга келган. 

Оилада иккинчи фарзанд бўлмиш Диёрахон туғилганидан уч кун ўтиб, шифокорлар отаси Дониёрбекка гўдакнинг юраги ўнг ва чап қисмларининг ўртасида 1,25 см тешик аниқлангани, бу аъзода шиш пайдо бўлгани ҳақида маълум қилишган. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Ота-она етакчи тиббиёт муссасаларига юзланишади. Шифокорлар Диёрани  жарроҳлик амалиёти йўли билан даволаш имкони борлиги, аммо тиббиёт соҳаси юксак ривожланган  давлатлардагина бундай операция амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилишади. Ҳозирда оилада фақат Диёрахоннинг отаси Дониёр ака ойна ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб, рўзғор тебратади. Онаси эса бемор қизча билан овора.

Тошкент шаҳрида ўтиши кутилаётган жарроҳлик амалиёти икки босқичда ўтиши кутилмоқда. Биринчи босқичдаги операция учун 15 миллион сўм пул керак. Оиланинг эса бунча маблағи йўқ. Қизчанинг иммунитети сустлиги учун кўп касал бўлмоқда. Ҳар ойда унинг дори-дармонига ҳам анчагина маблағ кетмоқда.

“Қизимни операция қилдиришга етадиган маблағим йўқ. Оилада фақат мен ишлайман, аёлим уй бекаси. Топганим дори-дармонга кетяпти. Ҳар ойда бир маротаба шифохонада ётиб чиқамиз. Врачлар қизимни тўрт ойга тўлгунча операция қилишимиз кераклигини айтишган эди. Шу кунгача ўзим ҳаракат қилдим, лекин маблағ орттиролмадим. Энди савобталаб халқимиздан умид қиляпмиз”- дейди, Диёранинг отаси Дониёр ака. 

Азизлар, шу кунгача саховатли юртдошларимиз ёрдами билан кўплар беморлар оёққа турди. Ўн ойлик Диёрахон тузалиб кетиши учун эҳсонли кишилардан кўмак сўраймиз. Келинг, қизча ота-онасининг бағрида ўсиб-улғайишига биргаликда ҳисса қўшайлик.

Тўхтаев Дониёрбек (отаси)  +998 90 907 88 99
Отаси номига очилган пластик карточка:
Click/PayMe: 8600 0417 9115 5345


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид