Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда 90 киши иштирокида оммавий жанжал чиқди
Швециянинг Нючёпинг шаҳри яқинида 90 киши иштирокида оммавий жанжал чиқди. Бу ҳақда Dagens Nyheter нашри хабар берди.
Полиция вакили Моника Бергстрёмнинг айтишича, воқеа E4 трассасидаги автотураргоҳда юз берган. У ерда ичида 30 киши бўлган автобус тўхтаган. Шундан кейин автотураргоҳда яна 60 киши пайдо бўлган ва улар ҳамда автобусдаги одамлар ўртасида жанжал бошланган. Одамлар бир-бирига тошлар ота бошлашган. Воқеа оқибатида камида 2 киши жароҳат олган, улар шифохонага етказилган.
“Айни вақтда қўлга олинганлар йўқ. Полиция гувоҳларни сўроқ қилмоқда”, деб маълум қилган полиция вакили.
Полициянинг фикрича, жанжалга икки гуруҳ ўртасидаги низо сабаб бўлган. Айни вақтда жанжалнинг бевосита сабабчилари қидирилмоқда.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
22:46 / 03.05.2025