Жаҳон | 13:03 / 05.03.2019
7007
1 дақиқада ўқилади

Карлос Гон гаров пули эвазига озодликка чиқди

Фото: Régis Duvignau/Reuters

Токио округ суди Nissan собиқ раҳбари Карлос Гонни гаров пули эвазига озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Гоннинг озод қилиниши учун гаров пули миқдори 1 миллиард иенани ташкил қилади (деярли 9 миллион доллар).

Қайд этилишича, суд Nissan собиқ раҳбарининг ҳимоясидан келиб тушган бундай илтимосномани қаноатлантирган.

Шу билан бирга, Гонни гаров пули эвазига озод қилиш бўйича аввалги бир неча аризалар рад этилганди.

Nissan компанияси Карлос Гонни директорлар кенгашининг раиси, шунингдек, директор-вакил лавозимидан олиб ташлади. Бу қарор Гон молиявий найрангларда гумонланиб ҳибсга олиниши фонида қабул қилинди. Терговга кўра, топ-менежер декларацияларда солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз иш ҳақи миқдорини атайлаб камайтириб кўрсатган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карлос Гон Renault раҳбари лавозимини тарк этганди.

Мавзуга оид