Жаҳон | 08:01 / 06.03.2019
16660
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла президенти самолёти Кубада қўнди – ОАВ 

Фото: AFP

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳаракатланишини таъминловчи президентлик самолёти Airbus A-319 5 март куни Каракасдаги “Симон Боливар” аэропортидан парвоз қилиб, Куба пойтахтида қўнди. Бу ҳақда авиация ресурсларининг кузатув маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.  

Бироқ Мадуронинг Гаванага ташриф буюриши ҳақида ҳеч қандай расмий хабар берилмаган.

Мадуро Кубанинг янги президенти Мигел Диас-Канел ҳокимият тепасига келгандан кейин у билан учрашган биринчи президент бўлганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид