Спорт | 22:22 / 07.03.2019
12048
1 дақиқада ўқилади

Ислом Тўхтахўжаевнинг голи энг чиройли бўлишга даъвогар

ОФК сайтида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида урилган энг чиройли голни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказилмоқда.

Номзодлар орасида «Локомотив» ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг БААнинг «Ал-Ваҳда» (2:0) клубига қарши ўйинда жарима зарбасидан дарвозага киритган тўпи ҳам бор. Шунингдек, «Ар-Райян» ҳужумчиси Гонсало Виера, «Дэгу» ҳужумчиси Сесинья ва «Кашима Антлерс» яримҳимоячиси Сержиньо голи унга рақиблик қилмоқда. 

Номзодларга ушбу ҳавола орқали овоз бериш мумкин.

 http://www.the-afc.com/competitions/afc-champions-league/sponsor/goaloftheweek/

Мавзуга оид