Самарқанд аэропортида Ўзбекистон ҳудудига дронлар олиб кирмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди
Самарқанд халқаро аэропортида ноқонуний йўллар билан кузатув камерали ва камерасиз учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистонга олиб киришга бўлган уриниш тўхтатилди.
«Истанбул-Самарқанд» йўналишида Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган шахс «яшил йўлак»дан ҳаракатланаётганда божхоначилар уни белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказишди. Натижада унга тегишли бўлган юк сумкасида хорижда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппарати яширилгани фош этилди. Ушбу шахс шу тариқа ўзининг қинғир режасини амалга оширишга уринган экан», дейилади Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, айнан шу йўналишда парвозни якунлаб, яшил йўлакдан ҳаракатланётган яна бир фуқаронинг сумкаси назоратдан ўтказилганда худди шундай русумли учувчисиз учиш аппаратини яширин равишда олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 322-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш тақиқланган.
Бироз аввалроқ, Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланганди.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
12:50 / 18.10.2024