Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Волгоград-Арена” 2018 йилнинг энг яхши стадиони деб топилди
“Волгоград-Арена” стадиони мухлислар овоз бериши бўйича 2018 йилнинг энг яхши футбол майдони деб топилди. Бу ҳақда Stadium Database портали маълум қилди. 2-ўринни “Самара-Арена”, 3-ўринни “Нижний Новгород” стадиони эгаллаган.
“Волгорад-Арена” 2018 йил 3 апрелда фойдаланишга топширилган. Унинг сиғими 45568 томошабинни ташкил қилади. Арена 2018 йилги жаҳон чемпионатининг 4 та учрашувини қабул қилган: Тунис - Англия (1:2), Нигерия - Исландия (2:0), Саудия Арабистони - Миср (2:1) ва Япония - Польша (0:1). Бундан ташқари, стадионда Волгограднинг “Ротор” клуби уй ўйинлари ўтади.
“Самара-Арена” (44 918 томошабин) ЖЧ-2018’нинг 6 та учрашувини қабул қилган, ҳозирда “Крилья Советов” клуби уй майдони ҳисобланади. “Нижний Новгород” (45000) стадионида ЖЧ-2018’нинг 6 та ўйини бўлиб ўтган, ҳозирда унда “Нижний Новгород” клуби уй учрашувларини ўтказади.
StadiumDB футбол стадионларига бағишланган етакчи порталлардан бири ҳисобланади.
Энг яхши стадионлар рейтинги 2012 йилдан бери тузиб келинади. 2014 йилдан рейтинг мухлислар ва мутахассисларнинг алоҳида овоз беришига бўлинган.

Мавзуга оид
10:06 / 04.03.2025
Тошкентдаги мактабда стадион панжаралари қулаб тушди
17:15 / 02.12.2024
«Барчаси ҳакамнинг баҳсли қароридан бошланди». Гвинеядаги ўйинда ўнлаб фанатлар ҳалок бўлди
22:11 / 07.06.2024
Мирзиёев стадионлар қуриб, футболнинг оммавийлигини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади
10:23 / 18.03.2023