Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарҳод Арзиев Бангладеш президентига ишонч ёрлиқларини топширди
2019 йилнинг 7 март куни Дакка шаҳридаги «Бангабабан» қасрида Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Бангладеш Халқ Республикаси президенти Абдул Ҳамидга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.
ТИВ хабарига кўра, Бангладеш раҳбари маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида президент Шавкат Мирзиёевга ўзининг самимий саломлари ва энг эзгу тилакларини етказиб қўйишни сўради ҳамда Бангладеш томонининг Ўзбекистон билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди. Бангладешда Ўзбекистоннинг исломий қадамжоларига улкан қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.
Президент вақт синовида ўтган икки томонлама муносабатлар азалдан дўстона эканлигини қайд этди ва Бангладешда Ўзбекистон элчисининг аккредитация қилиниши мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг янада фаоллашишига хизмат қилади, деб ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Арзиев 2017 йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тасдиқланганди. У илгари Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради
21:19 / 02.11.2024
Бангладешнинг сифати кафолатланмаган баъзи дорилари Осиё бозорларини эгалламоқда – ОАВ
19:20 / 17.10.2024