Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш халқаро трибунали собиқ бош вазир Ҳасинани ҳибсга олишга ордер берди
Бангладешни 20 йилдан ортиқ бошқарган собиқ бош вазир июл ойида мамлакатда бошланган норозилик намойишлари туфайли Ҳиндистонга қочиб кетган эди.
Бангладеш халқаро жиноий трибунали мамлакат собиқ бош вазири Шайх Ҳасинани ҳибсга олишга ордер берди, деб ёзади BBC. У август ойидаги оммавий норозилик намойишлари туфайли Ҳиндистонга қочиб кетганди.
Бангладешни 20 йилдан ортиқ бошқарган собиқ бош вазир юзлаб одамлар ҳалок бўлган намойишлар чоғида «инсониятга қарши жиноятлар»га алоқадорликда айбланиб, трибунал томонидан қидирилмоқда.
Ҳибсга олиш ордери, шунингдек, ҳукуматнинг мамлакатдан қочиб кетган қатор собиқ вазирларига ҳам берилган.
Июл ойидан Бангладешни оммавий намойишлар қамраб олганди: талабалар давлат секторидаги иш ўринларининг учдан бир қисми 1971 йилдан Покистондан мустақилликка эришиш учун бўлган уруш фахрийларининг қариндошлари учун захира қилинишини кўзда тутувчи квоталар тизимини ўзгартиришни талаб қилиб кўчаларга чиққан.
2018 йилда бош вазир Шайх Ҳасина ҳукумати томонидан бекор қилинган квоталар тизими июн ойида қуйи инстанция суди томонидан яна тикланган ва бу жиддий норозиликларга сабаб бўлганди. Талабалар бу тартибни дискриминация деб атаган ва ишга қабул ҳар бир алоҳида номзоднинг малакасига асосланишини талаб қилган.
Аввалига фақат талабалар иштирок этган намойишлар бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб кетди. Бангладеш Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, норозилик намойишларида 1000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
77 ёшли Ҳасина қочиб кетганидан бери оммага кўриниш бермади. Уни охирги маротаба Ҳиндистон пойтахти яқинидаги авиабазада кўришган — собиқ бош вазир у ерда вертолётда етиб борган. Ҳасина аввалига тез орада Ҳиндистонни тарк этиши кутилганди, аммо у мамлакатдан бошпана олишга муваффақ бўлган.
Бангладешнинг янги ҳукумати Ҳасинанинг дипломатик паспортини бекор қилган. Шунингдек, Бангладеш ва Ҳиндистон ўртасидан экстрадиция бўйича икки томонлама битим бор. Аммо вазият «сиёсий характерга» эга бўлса, бу борадаги сўров рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025