Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада бардаги отишма оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
9 март куни Мексиканинг Саламанка шаҳридаги (Гуанахуато штати) тунги барга ҳужум қилиниши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди.
Excelsior порталининг хабар беришича, барга қуролланган кишилар бостириб кириб, у ердаги одамлар ва ходимларни ўққа тута бошлашган. Воқеа жойида 13 киши ҳалок бўлган, 8 киши яраланган ва улардан 2 нафари кейинроқ шифохонада вафот этган.
Босқинчилар воқеа жойидан юк машинасида яширинишган. Мутасадди идоралар дарҳол жиноятчиларни ушлаш бўйича операция эълон қилишган, бироқ ҳозирча қўлга олинганлар ҳақида маълумот йўқ.
Гуанахуато штатини охирги йил зўравонликлар қамраб олган. 2018 йил майида у ерда бир неча кун ичида 60 дан кўпроқ, июлда эса яна 40 киши ўлдирилган. Гуанахуатода бир нечта наркокартел ҳудуд устидан назорат ўрнатиш учун ўзаро курашади.
Мавзуга оид
20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025