Жаҳон | 21:02 / 12.03.2019
15411
1 дақиқада ўқилади

“Араб баҳори” араб давлатларига 900 млрд доллар зиён келтирди – Жаҳон банки

Фото: Анадолу

Араб давлатларидаги қуролланган ихтилофлар катта молиявий зарарга олиб келди. Бу зарар Жаҳон банкида 900 млрд долларга баҳоланган. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.  

Таъкидланишича, Яқин Шарқ минтақасининг қатор давлатлари иқтисодий инқироз ёқасига келиб қолганлар.

Жаҳон банки раҳбари ўринбосари Маҳмуд Муҳиддиннинг маълум қилишича, 2010-2018 йиллардаги Сурия, Ливия ва Ямандаги ихтилофлардан араб оламига етказилган зарар 900 млрд долларга етган.

Шу билан бирга Муҳиддиннинг таъкидлашича, араб давлатларида ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизи 10 фоиз аҳолига тўғри келади. Европа давлатларида эса бу кўрсаткич 45 фоизни ташкил қилади.

Мавзуга оид