Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов шу ҳафтада навбатдаги жангини ўтказади
Профессионал бокснинг супер оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловнинг (4-0 4 КО) рақиби жанг бошланишига уч кун қолганида ўзгарди.
GoSport.uz нашри хабарига кўра, 15 март куни у колумбиялик Сантандер Сильгадо (28-6, 22 КО) билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо Сильгадо 23 март куни америкалик Чазз Уизерспун (37-3, 28 КО) билан жанг ўтказиш бўйича келишувга эришган ва Баҳодир Жалолов билан жанг қилишдан бош тортган.
Эндиликда Баҳодир Жалоловга бошқа бир америкалик боксчи Вилли Ҳарвей (3-1-1, 3 КО) рақиблик қиладиган бўлди. Жанг Калифорния штатининг Тюстин шаҳридаги Маркони автомобиллар музейи саройида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов сўнгги марта 2018 йилнинг 8 декабрь куни Маркус Валентинга қарши рингга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Мавзуга оид
08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
12:39 / 06.02.2025
Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди
17:11 / 29.11.2024
Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
03:07 / 11.08.2024