Ўзбекистон | 11:43 / 13.03.2019
12875
1 дақиқада ўқилади

Алишер Абдуллаев «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси этиб тайинланди 

Фото: Ўзэлтехсаноат

Ҳукумат қарори билан, Алишер Абдуҳошимович Абдуллаев “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Шунингдек, Мансур Рустамович Ҳошимов Уюшма раисининг биринчи ўринбосари этиб, Умид Шавкат ўғли Ислом ва Жаҳонгир Жалилович Жамолов Уюшма раисининг ўринбосарлари лавозимини эгаллади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Алишер Абдуллаев шу вақтга қадар Уюшма раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Уюшманинг асосий вазифаси хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

2019 йил бошида Ўзбекистон президенти “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг асосий вазифаларини белгилаб берганди.

Мавзуга оид