Музли қояга чиқиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Угом-Чотқол тоғ тизмасида жойлашган Чимён тоғининг “Каттакўксой” жарлигидаги муз қояга чиқиш бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди, деб хабар бермоқда Kun.uzʼга Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирликнинг Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ марказида ўтказилган мазкур чемпионат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда альпинизм билан шуғулланиб юрган профессионал спортчиларнинг қатнашиши таъминланди.
Чемпионат иштирокчиларидан қиялиги 85–90 даража, баландлиги 15 метр бўлган музли қояга тезкорлик билан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда чиқиш талаб этилди.
Якуний натижаларга кўра, Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ марказининг ҳарбий альпинистлари дастлабки учта поғонанинг барчасини банд этган бўлса, “Алп Восток” жамоаси, шунингдек, Ўзбекистон алпинизм ва қояга чиқиш федерацияси вакиллари ўз кўрсаткичлари билан иштирокчилар орасида ажралиб турди.
Ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқ, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024