Ўзбекистон | 11:50 / 14.03.2019
2667
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон БМТ Аҳолишунослик жамғармасига 10 минг доллар ўтказиб беради 

Фото: REUTERS

Ўзбекистон БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасига 10 минг АҚШ доллари миқдордаги маблағни ихтиёрий равишда ўтказиб беради. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси фармойишида айтилган.

Хусусан, ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ Аҳолишунослик жамғармасига 10 минг доллар миқдорида маблағни кўнгилли тарзда ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилган. 

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан 10 минг доллар миқдоридаги маблағни Ташқи ишлар вазирлиги харажатлар сметаси параметрларига ажратади. 

Маблағ Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк (АҚШ)даги бош консулхонаси банк ҳисобидан валюта маблағларини ўтказиб бериш орқали тақдим этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид