Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кескин ўсди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўрт ойдан бери ўсиб келмоқда, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.
2019 йил 1 март ҳолатига кўра ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 28 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Ундан 13,2 млрд доллар - хорижий валютадаги активлар, 14,4 млрд доллар - монетар олтин. Соф олтин-валюта захиралари ҳажми 27,4 млрд долларни ташкил этди.
Таққослаш учун, февраль ойида ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 27,2 млрд доллар, хорижий валютадаги активлар 12,6 млрд доллар, монетар олтин ҳажми 14,5 млрд долларни ташкил қилганди. Соф олтин-валюта захиралари 26,6 млрд долларга тенг бўлган.
Йил бошидан бери соф захиралар қарийб 1 млрд долларга ўсди (1 январда 26,3 млрд доллар бўлган).
Мавзуга оид
18:42 / 07.04.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 48 млрд долларга етди
13:17 / 08.01.2025
Ўзбекистон ва Покистон давлат захираларини шакллантириш йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
11:01 / 08.01.2025
2024 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6,6 млрд долларга кўпайди
18:58 / 07.12.2024