Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan Қозоғистонга автомобилларнинг дастлабки партиясини экспорт қилди
16 март куни GM Uzbekistan автомобилларнинг дастлабки партиясини Қозоғистонга экспорт қилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» хабар бермоқда.
Компания Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги «СариаркаАвтоПром» заводига Nexia R3 автомобилларини йирик узелли йиғиш учун SKD ҳолида ҳамда «Равон Моторс Қозоғистон»га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолида экспорт қилади.
«Бундан ташқари жорий йил бошидан буён компания томонидан Афғонистон ва Тожикистон республикаларига автомобиллар экспорти амалга оширилди», — дейилади расмий ахборотда.
Маълум қилинишича, GM Uzbekistan акциядорлик жамияти 2019 йилни фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган.
Аввалроқ, автомобил экспорти тушуми январь ойида чет элга 200 минг долларни ташкил этган маълум қилинганди. Бу 2018 йил январига нисбатан 98 фоизга кам.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025