Жаҳон | 12:45 / 17.03.2019
54564
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия бош вазири терактдан 9 дақиқа олдин террорчидан хат олган

Фото: Reuters

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн 15 март куни Крайстчерч шаҳарчасида содир этилган терактдан 9 дақиқа олдин террорчидан хат олган. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, бош вазир канцелярияси отишма бошланишидан 9 дақиқа аввал электрон почта орқали террорчи Брендон Таррантдан хат олган.

«Унда жой номи ёки бирор аниқ детал ҳақида сўз бормаган», дея бош вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian.

Ардерн хонимнинг айтишича, бу хат келганидан икки дақиқа ўтиб хавфсизлик органлари хатнинг мазмунидан огоҳлантирилган. Таррант хатни нафақат бош вазирга, балки яна 30та электрон манзил бўйлаб юборган.

15 март куни Брендон Таррант Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидлардан бирига бостириб кириб, 17 дақиқа давомида одамларга қарата ўқ узган ва буни Facebook орқали жонли трансляция қилганди. Теракт оқибатида 50 киши ҳалок бўлган,ўнлаб кишилар яраланган.

Мавзуга оид