Стенокардия ва қон босимидан баъзи дорилар соғлиқ учун зарарли деб топилди
Европа кардиологлари уюшмаси юқори қон босими ва стенокардияни даволашда қўлланувчи баъзи дорилар юракнинг тўсатдан тўхташига олиб келиши мумкинлигини кўрсатган тадқиқот натижаларини тақдим қилди. Бу ҳақда EurekAlert! сайтида эълон қилинган баёнотда маълум қилинган.
Гап нифедипин моддасини сақловчи дорилар ҳақида бормоқда. Тажрибалар натижаларининг кўрсатишича, бу модданинг юқори дозаларда қўлланиши юрак тўхташи хавфи ошиши билан боғлиқ бўлган. Аммо дигидропиридин ва амлодипин сақловчи дориларда бундай ножўя таъсир аниқланмаган.
“Нифедипин ва амлодипин кўплаб кардиологлар ва бошқа шифокорлар томонидан қўлланади ва танлов кўпинча шифокорнинг қайси дорини маъқул кўриши ва шахсий тажрибасига боғлиқ бўлади”, деб айтган Амстердам академик тиббиёт маркази шифокори Ханно Тан.
Таннинг айтишича, бунгача бу иккала модда бирдек самарали ва хавфсиз ҳисобланган, бироқ фақатгина амлодипин ҳақиқатда хавфсиз деб топилган.
Мавзуга оид
16:05 / 12.04.2022
Аттестациялардан ўтолмаган ўқитувчилар қон босими ошиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди – Таълим инспекцияси муносабат билдирди
13:16 / 09.03.2021
Қон босимини дориларсиз туширишнинг асосий усуллари маълум қилинди
11:01 / 27.05.2020
Коронавирусга чалинган эркак соғайгач таниб бўлмас даражага келди
07:37 / 20.04.2020