Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 7 тонналик сумалак тайёрланади, рекорд янгиланади
Наврўз байрами муносабати билан 29-30 март кунлари Тошкент шаҳрида 7 тонналик сумалак тайёрланиб, рекорд ўрнатилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматидан хабар берилишича, 29 ва 30 март кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Central Park, яъни Марказий истироҳат боғида унутилмас мусиқий ва кўнгилочар дастурлар, шунингдек, тажрибали ошпазлар томонидан тайёрланувчи ўзбек халқининг севимли таомларидан баҳраманд бўлиш мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ошпазлар уюшмаси ва Coca-Cola Uzbekistan компанияси барчани Наврўз айёми билан табриклайди ва ҳар бир хонадонга фаровонлик ва осойишталик тилаб қолади. Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларни оламшумул тадбир - 7 тонналик рекорд даражадаги сумалакани тайёрлашда иштирок этишга чорлаймиз!", - дейилади манбада.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025