Спорт | 23:03 / 21.03.2019
9252
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Евро-2020 саралашини йирик ғалаба билан бошлади

Европада 2020 йилги қитъа чемпионатининг саралаш ўйинлари старт олди.

I гуруҳида Қозоғистон терма жамоаси Шотландиянни қабул қилди ва кутилмаганда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мезбонлар ўйинни кўтаринки руҳда ўтказиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритишди.

Эслатиб ўтамиз, бу гуруҳда Бельгия, Россия, Кипр ва Сан-Марино ҳам иштирок этмоқда. Дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар Евро-2020 йўлланмасига эга бўлади.

Евро-2020 саралаши
I гуруҳи
21 март, Астана
Қозоғистон – Шотландия 3:0
Голлар: Перцух (6), Вороговский (10), Зайнутдинов (51) 

22:00 Кипр – Сан-Марино 

00:45 Бельгия - Россия

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид