Спорт | 15:57 / 13.07.2021
22523
10 дақиқада ўқилади

Евро-2020 якунлари. Ким тезроқ, чидамлироқ ва аниқроқ?

Италия қанча маблағ ишлаб олди ва ким ҳаммадан кўпроқ узатма берди — Европа чемпионатининг асосий рақамлари.

Евро-2020 якунланди. Энди бир ой давом этган бу байрам сарҳисобини қилса бўлади.

0 мағлубият
Италия Евро-2020 ғолиблигига қадар бирор ўйинда мағлуб бўлмади. Турнир финал босқичидаги барча етти ўйинда итальянлар ғалабани нишонлашди.

Фото: CLAUDIO VILLA/GETTY IMAGES

Чемпионлар бўйича қисқача статистика:

  • Қаторасига икки пенальтилар сериясида ғалабага эришилди. Яримфиналда испанлар, финалда – инглизлар футбол лотереясида италияликлардан кўра омадсизроқ чиқишди.
  • Ўйинларнинг асосий бўлимларида итальянлар уч гол ўтказишди ва 11 гол уришди.
  • Пенальтилар серияси ҳисобга олинмаса, итальянлар ўйинларнинг асосий вақтида бирор марта ҳам 11 метрлик зарбани ижро этишмади.
  • Италия ўз тарихида иккинчи бор Евро ғолиби бўлишди.
  • Италия мағлубиятсиз сериясини 34 ўйинга етказиб қўйди. Жаҳон рекорди учун яна бир ўйинда мағлуб бўлмаслик кифоя қилади.
  • Бонуччи – Евро финалларида гол урган «энг кекса» футболчи. У Англия дарвозасига ҳисобни тенглаштирувчи голни урганида 34 ёшу 71 кунлик эди.
  • Жоржиньо бир мавсумда ҳам Европа чемпионатида ва ҳам Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга эришган 10-футболчи бўлди.

Алдаб ўтиб бўлмас футболчилар

Жоржо Кьеллини — Леонардо Бонуччи жуфтлиги бирор вазиятда рақибга бирга бир вазиятда ўзини алдаб ўтишига рухсат бермаган. Улар бирор марта италияликлар дарвозасига зарба берилишига олиб келган хатога йўл қўйишмаган.

5та қуруқ ўйин

Фото: FRANK AUGSTEIN — POOL/GETTY IMAGE

Евро давомида Англия посбони Жордан Пикфорд шунча ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган. У Европа чемпионатида қуруқ ўйин ўтказиш бўйича яққол етакчи бўлди. Англияликлар турнир давомида жами икки гол ўтказиб юборишди — Данияга қарши яримфинал ўйинида жарима зарбасидан ва финалда Италия бурчакдан зарба ижро этганида.

Пикфорд дарвозаси дахлсизлигини узоқ вақт сақлаб туриш бўйича Гордон Бэнксга тегишли бўлган ва 55 йил мобайнида сақланиб турган рекордни ҳам янгилади. Пикфорд 721 дақиқада гол ўтказмади, Бэнкснинг натижаси — 720 эди. InStat маълумотига кўра, Пикфорд дарвоза соҳасига йўналтирилган зарбаларни бартараф этиш бўйича ҳам етакчи — 90 фоиз.

34 млн евро
Италия Евро-2020даги ва ғолиблик эвазига шунча маблағ ишлаб олди. 9,25 млн евро — иштирок учун; 4,5 млн — гуруҳ босқичидаги уч ғалаба учун, 2 млн — 1/8 финалга чиққанлик учун. Чоракфиналга чиқиш — яна 3,25 млн евро келтирди, яримфинал йўлланмаси — 5 млн евро. Финалдаги иштирок эвазига итальянлар ғазнасига яна 7 млн евро, ғалаба учун эса — 3 млн евро қўшилди.

9та хато зарба

Фото: JUSTIN SETTERFIELD/GETTY IMAGES

Испания термаси ҳужумчиси Жерар Морено ва франциялик Килиан Мбаппе шунча мартадан хато зарба йўллаган — InStat маълумоти. Морено Еврони яримфиналда тарк этди. Мбаппе эса иштирокини 1/8 финалда тўхтатди ва у камроқ ўйинда шунча хато зарба берди, Швейцарияга қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида гол ура олмади. 

652 узатма
Испаниялик ҳимоячи Эмерик Ляпорт Евро-2020даги энг кўп узатма берган футболчига айланди. У Испания сафида фақат шу Европа чемпионатида дебют қилди: Францияда туғилган бу футболчи терма жамоага чақирув кутишдан зерикди ва Испанияга мурожаат қилиб (унда басклар қони ҳам бор), ушбу мамлакат фуқаролигини олди.

20 зарба
Испаниянинг яна бир вакили Дани Ольмо Еврода энг кўп зарба берган футболчи бўлди. Ундан кейин Лоренцо Инсинье (19) ва Чиро Иммобиле — уларнинг иккиси ҳам Евро финалида қатнашди ва бир бўлиб 6 зарба беришди (5+1), лекин бирор зарба дарвоза соҳасига аниқ бормади.

Шериклар учун яратилган 11 вазият 
Яна Испания, яна Дани Ольмо ва Жорди Альба. Улар бу борада етакчи. Улар турнир давомида тўрт бор голли узатма муаллифига айланишган.

Volkswagen Mobility хизмати ҳам ким Европа чемпионатидаги энг тезкор ва чопағон бўлгани, ким кўпроқ ҳужумлар бошлагани ва рақибни алдаб ўтгани бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

Энг кўп югурганлар 

86,61: Жоржиньо (Италия)
82,99: Кэлвин Филлипс (Англия)
76,14: Педри (Испания)
74.33: Ҳарри Кейн (Англия)
68.35: Раҳим Стерлинг (Англия)

Дарвозабонларни ҳисобга олмаганда, Жоржиньо Евро-2020 ўйинларида энг кўп вақт ўйнаган майдон футболчиси бўлди ва барчадан кўпроқ километр босиб ўтди. Шунингдек, турнирнинг энг ёрқин футболчиларидан бири бўлган 18 ёшли Педрини ҳам эътироф этиш мумкин. У Испания яримфиналда иштирокини тўхтатгунига қадар бу борада яққол етакчи бўлиб турганди.

Тўп жамоасида бўлганида ҳам кўп югурган футболчилар

38,23: Педри (Испания)
33,12: Жоржиньо (Италия)
31,21: Коке (Испания)
30,98: Кэлвин Филлипс (Англия)
30,91: Эмерик Ляпорт (Испания)

Статистика яна бир бор тўпга эгалик қилиш борасида испанларнинг тенги йўқ эканини кўрсатмоқда. Тўп ўз жамоасида эканида энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар бешлигида Испаниядан уч вакил бор, ҳолбуки улар финалчилар Англия ва Италиядан кўра камроқ ўйин ўтказишган. Жоржиньо Италиядаги жамоадоши, рўйхатда 11-ўринни эгаллаган Лоренцо Инсиньедан 7,73 км кўпроқ масофа босиб ўтган.

Максимал тезлик (км/с)

33,8: Лоик Него (Венгрия)
33,8: Леонардо Спинаццола (Италия)
33,7: Кингсли Коман (Франция)
33,6: Коди Гакпо (Нидерландия)
33,5: Дэниэл Жеймс (Уэльс)
33,5: Маркус Рэшфорд (Англия)

Тезлик бўйича энг яхши натижа Венгрия термаси ўнг қанот ҳимоячиси Лоику Него ҳамда Италиянинг чоракфиналда жароҳат олган чап қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццолага тегишли бўлди. Агар бу иштирокчилар юз метрлик масофада пойгалашганида, ғолибни фото-финиш орқали аниқлашга тўғри келган бўларди. Умуман олганда, 13 футболчи соатига 33 км тезликдан ошган. Финалда италиялик Федерико Кьеза (31,7 км/с) ва англиялик Кайл Уокер (31,3 км/с) энг яхши кўрсаткичларини қайд этди.

Ирғиб олдинга ташланишлар

298: Раҳим Стерлинг (Англия)
277: Йоаким Меҳле (Дания)
276: Жованни Ди Лоренцо (Италия)
266: Кэлвин Филлипс (Англия)
254: Чиро Иммобиле (Италия)

Стерлингнинг 298та шундай ҳаракатидан 63таси яримфинал ўйинига тўғри келади - бу шу босқичдаги барчадан яхшироқ, финалда эса 50 марта ирғиб олдинга ташланишни амалга оширди. «Аталанта» ҳимоячиси Йоаҳим Меҳле ҳам турнирдаги иштироки билан ўз рейтингини кўтариб олди. Финал ўйинидан олдин унда бу борадаги кўрсаткич Стерлингдан 29тага яхшироқ эди. Финалда бу борадаги энг яхши кўрсаткични италиялик Эмерсон (65) қайд этган, у бу борада иккинчи ўриндаги Мейсон Маунтдан 13 мартага кўп шундай ҳаракатни амалга оширган.

Муҳим узатмалар

31: Педри (Испания)
19: Коке (Испания)
19: Жорди Альба (Испания)
19: Лоренцо Инсинье (Италия)
18: Эмиль Форсберг (Швеция)

Кескир узатмалар Педрининг кўпдан кўп фазилатларидан биридир. Испанлар жамоасидаги кўплаб тажрибали жамоадошлари ҳам бу борада у билан беллаша олишмади. Финалчилар орасида Италия термаси ҳужумчиси Лоренцо Инсинье энг яхши натижани кўрсатди, лекин Николо Барелла (16), Марко Верратти (15), Мейсон Маунт (16) ва Люк Шоу (12) ҳам у қадар ортда қолишмади.

Муваффақиятли алдаб ўтишлар

22: Раҳим Стерлинг (Англия)
15: Федерико Кьеза (Италия)
13: Мартин Брейтвейт (Дания)
11: Андрей Ярмоленко (Украина)
10: Килиан Мбаппе (Франция)

Англия термасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд BBC билан суҳбатда Стерлинг тўпни олгач рақибларни «саросимага солиб хаос бошлаш»ни исташи ҳақида гапирганди. Статистика ҳам «Манчестер Сити» ҳужумчиси рақибни алдаб ўтишда иккиланмаслигини кўрсатади. У яримфиналда Дания футболчиларини тўққиз бор алдаб ўтган (1/2 финалдаги исталган дриблингчи футболчидан икки баробар кўпроқ). Финалда бу борада энг яхшиси Кьеза бўлди, Англия сафида эса кутилмаганда таянч яримҳимоячиси Деклан Райс рақибларни бирин-кетин алдашга киришди.

Рақиб жарима майдонига аниқ узатмалар

12: Энди Робертсон (Шотландия)
11: Дэвид Алаба (Австрия)
11: Рикардо Родригес (Швейцария)
11: Дэниэл Жеймс (Уэльс)
10: Коке (Испания)

Шотландия термаси плей-оффга чиқа олмади, аммо уларни ёмон иштирок этди дейиш қийин. Энди Робертсон уч ўйинда турнирдаги энг яхши натижани қайд этган - унинг кроссларидан 12таси жамоадошларига аниқ етиб борган. Финалчилар борасида Шоу ва Маунт - англияликлар сафида энг яхши кўрсаткичларга эга (мос равишда тўққиз ва саккизтадан), Спинаццола ва Инсинье эса итальянлар орасида, қисқа паслар бериш ва ўзлари ёриб киришга одатланган бу футболчилар олти мартадан жарима майдонига тўп узатишган.

Майдоннинг учинчи қисмидаги якка юришлар

27: Педри (Испания)
25: Марко Верратти (Италия)
19: Раҳим Стерлинг (Англия)
18: Маркос Льоренте (Испания)
17: Люк Шоу (Англия)

Педри яна бир марта рақибларни жиддий фарқ билан ортда қолдирди, фақат ундан кўпроқ ўйин ўтказган Вератти финалда поезддек ҳаракат қилиб, ҳужумда 13 бор юришни амалга оширди ва умумий кўрсаткич бўйича Педрига яқинлашиб олди. Овертаймда унинг Мануэл Локателлига алмаштирилгани бежиз эмас - у бундай ҳаракатлар вақтида кўп куч сарфлади. Масалан, финалда бу борадаги иккинчи натижани Люк Шоу қайд этди - у беш марта ёлғиз ўзи тўп билан олдинга борди.

Рақиб жарима майдонига ёриб киришлар

16: Лоренцо Инсинье (Италия)
15: Раҳим Стерлинг (Англия)
13: Килиан Мбаппе (Франция)
12: Йоаҳим Меҳле (Дания)
11: Леонардо Спинаццола (Италия)
11: Федерико Кьеза (Италия)

Бу борада турнирда энг юқори натижани Инсинье қайд этди. Яримфиналда Данияга қарши ўйинда олти марта рақиб жарима майдонига ёриб кирган Стерлинг якуний рейтингда иккинчи бўлди.

Мавзуга оид