Жаҳон | 15:03 / 22.03.2019
7270
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда 62 соат давомида вайроналар остида қолиб кетган эркак қутқарилди
Ҳиндистонда қутқарувчилар 62 соат давомида қулаб тушган бино вайроналари остида қолиб кетган эркакни қутқаришди, деб хабар берди NDTV телеканали.
Бино 21 март куни Карнатака штатидаги Дхарвад шаҳрида қулаб тушганди. Охирги маълумотларга кўра, 15 киши ҳалок бўлган.
Телеканалнинг аниқлик киритишича, айни пайтга қадар 64 киши қутқариб олинган, яна олти киши вайроналар остида қолмоқда.
Қутқарув операцияси давом этмоқда. Қутқарув операциясида офатлар вақтида ҳаракатланиш кучлари, ёнғин хавфсизлиги ҳамда тез ёрдам бригадалари иштирок этмоқда.
Маълум қилинишича, бино эгасига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:56 / 26.11.2024
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг етакчи бизнес мактаби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
15:54 / 25.11.2024
Ҳиндистондаги касалхонада вафот этган эркак кремациядан олдин ўзига келди
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024