Жаҳон | 12:44 / 22.03.2019
3900
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ Brexit'ни кечиктириш бўйича иккита вариантни маъқуллади

Фото: DPA

Брюсселдаги саммитда Евроиттифоқ етакчилари Brexit'ни иккита эҳтимолий сценарий асосида кечиктириш тўғрисидаги қарорни бир овоздан маъқуллашди.

Биринчи вариант Буюк Британияни ЕИдан чиқиши муддатларини 22 майга қадар узайтиришни назарда тутади, бунда келишув жамоатлар палатаси томонидан март ойи охирига қадар тасдиқланиши шарт. Агарда чиқиб кетиш тўғрисидаги келишув Британия парламенти томонидан тасдиқланмаса, унда ЕИ Brexit'ни фақат 12 апрелгача кечиктиришга рози бўлади.

Буюк Британия 29 март куни Евроиттифоқдан чиқиб кетишни якунлаш ниятида эди. Бироқ, парламент Тереза Мэй томонидан таклиф қилинган, Brexit бўйича келишув лойиҳасини тасдиқлашдан бош тортди. Шу билан бирга, Британия парламенти ЕИдан келишувсиз чиқиб кетишни ҳам рад этди.

Шундан сўнг, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 29 мартдан 30 июнга Brexit муддатларини кечиктириш ҳақида сўради.

Бундан олдин, консерваторлар Мэй Brexit эвазига истеъфога чиқишини хоҳлашаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид