«No brexit» – Лондонда миллионлаб кишилар намойишга чиқди
Буюк Британия пойтахти Лондонда миллионлаб кишилар норозилик намойишига чиқди. Улар қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши бўлишмоқда.
29 март куни Буюк Британия ташкилотдан расман чиқиб кетиши ва «Брекзит» амалга ошиши керак эди. Аммо бош вазир Тереза Мэй Европа Иттифоқидан «Брекзит»ни июнга кўчиришни сўраган.
Агар ой охиригача келишув маъқулланмаса, у ҳолда қироллик Европа Иттифоқини 12 апрель куни, ҳеч қандай ўтиш даврисиз тарк этади.
Ҳукуматнинг аниқ ҳаракатлар қилмаётгани фуқаролар норозилигига сабаб бўлмоқда. Улар вазият қайси томонга бўлса ҳам тезроқ ҳал бўлишини талаб қилишмоқда.
Британияда 2016 йил 26 июнда қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун референдум ўтказилган ва унда сайловчиларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқишни маъқуллаб овоз берган. Бироқ «Брекзит» ҳалигача амалга ошмади.
Police estimate TWO MILLION marched today, asking the gov’t to put this shambles back to the people, with no incident of violence or damage. Those who oppose us send death threats to elected representatives.
— Alex Andreou (@sturdyAlex) 23 марта 2019 г.
We know who we are and we know who you are. pic.twitter.com/eVyDe6HpMF
Фуқаролар айни дамда энг тўғри йўл қайта референдум ўтказиш деб ҳисоблашмоқда. Кўпчилик қайта референдумда аксарият одамлар қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши овоз беришига ишонмоқда.
Aerial footage shows 'hundreds of thousands' of people attending protest in London calling for a referendum on the final #Brexit deal https://t.co/zWgMYVnpr2 pic.twitter.com/xRCb3fLt6R
— BBC News (UK) (@BBCNews) 20 октября 2018 г.
Мавзуга оид
14:48
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
19:16 / 23.11.2024
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024