Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат спорт таълими муассасаларида янги бўлимлар пайдо бўлади
Давлат спорт таълими муассасаларида спортнинг қишки турлари бўлимлари пайдо бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистонда қишки спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури лойиҳасида айтилган.
Ҳужжат билан давлат спорт таълими муассасаларида спортнинг қишки турлари, айниқса, конькида фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей турлари бўйича бўлимларни ташкил этилади.
Бажариш муддати - 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, ижро учун масъуллар - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар).
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишки спорт турлари бўйича саралаш, селекция ишларини ташкил этиш учун болалар, ўсмирлар, қизларнинг юқори даражадаги иқтидорини аниқлашга имкон берувчи спорт тадбирларини ташкил этилади.
Бажариш муддати - 2019 йил, доимий. Молиялаштириш манбалари - ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари. Ижро учун масъуллар - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар).
Мавзуга оид
17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди
07:51 / 26.03.2022