Ўзбекистон | 18:16 / 29.03.2019
6595
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон элчиси Покистонда нуфузли мукофот билан тақдирланди
Исломобод шаҳрида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Сидиқов «Global Ambassador’s Award – 2019» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мукофот элчининг Покистон-Ўзбекистон муносабатларини сезиларли равишда фаоллаштиргани, биринчи навбатда икки томонлама савдони 170%га оширгани учун тақдим этилди. Шунингдек, Покистон учун янги туристик йўналиш – Ўзбекистонга «Зиёрат туризм»нинг оммалаштирилиши алоҳида қайд этилди.
Тадбир «Diplomatic Insight Group» нашри, «Покистон тинчлик ва дипломати институти» ва «Покистон-ШҲТ дўстлик форуми» томонидан ташкил этилди.
Мавзуга оид
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024