Жаҳон | 08:11 / 03.04.2019
13552
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги Boeing 737 ҳалокатининг янги тафсилотлари ошкор этилди

Фото: Dimas Ardian/Bloomberg

Индонезияда ҳалокатга учраган, Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 MAX самолёти ҳужум бурчаги носоз датчиги авиаҳалокатдан олдин АҚШдаги самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказида таъмирланган. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бундан тергов материаллари далолат бермоқда. Устахона Флорида штатида жойлашган, дея аниқлик киритилади материалда.

Энди терговчилар фожиа тафсилотларини аниқлаш учун техник хизмат кўрсатиш марказининг ишини текширишлари керак.

Дастлабки хулосаларга кўра, парвоз вақтида ҳужум бурчаги датчиги нотўғри сигналлар берган, бу эса 189 киши қурбон бўлган авиаҳалокатга олиб келган.

Бундан олдин, Boeing миллиардлаб долларлик шартномадан маҳрум бўлгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид