Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Термиз аэропорти меҳмонларни кутиб олишга тайёр
Жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари ўтказиладиган «Халқаро бахшичилик санъати» фестивалига тайёргарлик доирасида Термиз халқаро аэропорти, вокзалида кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилди.
Хусусан, шаҳардаги аэропортнинг қабул қилиш қобилиятини янада ошириш, маҳаллий ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишни тубдан яхшилаш мақсадида янги йўловчи терминалини қуриш, мавжуд перронни кенгайтириш, аэропорт ҳудуди ва атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook’даги саҳифасида Термиз аэропорти, вокзали ҳамда археология музейи тасвирланган фотосуратларни тақдим этди.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025