Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз темир йўл вокзали замонавий қиёфага кирди
Сурхондарё вилояти марказида жойлашган Термиз темир йўл вокзали капитал таъмирланди.
Бир ярим ой вақт давом этган қурилиш-монтаж ишларида 500 нафардан зиёд тажрибали қурувчи меҳнат қилган. Дастлаб, бинонинг ташқи фасад ва том қисмлари таъмирланган. Вокзалнинг кутиш ва юқори даражада хизмат кўрсатиш заллари ҳам замонавий қиёфага келтирилган.





Бундан ташқари, бинода жойлашган она-бола хонаси янгидан жиҳозланган. Замонавий ёритиш тизимлари ўрнатилиб, перрон ҳам таъмирланган.

Йўловчи поездларнинг қатнов жадвали акс этган электрон ойна, перрон қисмида ҳамда кутиш залида ахборот олиш таблолари ўрнатилган. Wi-Fi интернет тизими, электрон кутубхона жорий этилган.

Вокзал ҳудудида дам олиш хоналари, ногиронлар учун махсус санузел, юк бўлими, замонавий овқатланиш, сайёҳлар ва йўловчилар учун Сурхондарёнинг миллий ҳунармандчилиги акс этган эсдалик совғалар савдо шохобчалари ҳам ташкил қилинган.




Вокзалда 125 нафар ишчи-хизматчи фаолият кўрсатади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 200 нафар, бир суткада 1200 нафардан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.
Мавзуга оид
07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин
17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди
09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди
17:11 / 16.12.2024