Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливиядаги ихтилоф томонлари бир-бирига қарши ҳаво операцияларини бошлади
Ливиянинг миллий келишув ҳукумати Ливия миллий армиясининг Триполининг эски аэропортидаги ан-Нақиля базасига авиазарбалар берди. Бу ҳақда ҳарбий манба хабар берган.
Манбанинг таъкидлашича, бу Ливия миллий армиясининг Триполи томон бостириб бораётгани билан боғланган.
Ўз навбатида, маршал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги миллий армия пойтахт Триполи осмонида жавоб ҳаво операциясини бошлаган. Операциядан мақсад қуролланган гуруҳлар позициялари ва уларнинг Триполидаги техникаси тўпланган ерларга зарба беришдан иборат. Маҳаллий манбаларнинг тасдиқлашича, Ҳафтар томонидан назорат қилинаётган Водий ар-Робий аҳоли пунктига ҳарбий самолётлар келмоқда.
4 апрелда Ҳафтар Триполини террорчилардан озод қилиш учун у ерга ҳужум бошлашга буйруқ берган. Маълумотларга кўра, миллий армия Триполининг жануби-ғарбидаги бир нечта ҳудудларни жангсиз эгаллашга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда
09:05 / 31.01.2025