Иқтисодиёт | 11:25 / 08.04.2019
51186
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Фото: AP Photo / Emrah Gurel

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 9 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 31,75 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8451,37 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 33,08 сўмга қимматлашиб, 9477,37 сўмга тенг бўлди.

1 рубль 1,23 сўмга кўтарилиб, 129,37 сўмга тенг бўлиб турибди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид