Жаҳон | 23:32 / 08.04.2019
50599
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 6 ёшли қиз 26-қаватдан тушиб кетиб омон қолди (видео)

Хитойда 6 ёшли қизча 26-қаватдаги хонадон ойнасидан тушиб кетиб, тирик қолди. 

Ушбу ҳолат пастдаги кузатув камерасида қайд қилинган. Видеода қизча ойнадан тушиб кетиб, пастдаги автотураргоҳ соябони томини тешиб ўтганини кўриш мумкин. Қизча ерга тушгач, ўрнидан туриб бироз оқсоқлаганча нари кетган. 

Қизчани ўлимдан автотураргоҳ соябони қутқариб қолган. Гувоҳлар қизчани маҳаллий шифохонага олиб боришган, у ерда қизчага қўл синиши ташхиси қўйилган.

Аниқланишича, қизча кундузи уйқуда бўлганда бир ўзи қолдириб кетилган. У уйқудан туриб, ота-онасини тополмагач, кўчага чиқмоқчи бўлган ва бехосдан ойнадан тушиб кетган.

Мавзуга оид