Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда талаба қасддан одам ўлдиришга уринди
2019 йил 7 апрель куни соат 01:30ларда Янгийўл тумани “Аҳил” маҳалласида яшовчи А.А. (1993 й.т, Тошкент давлат аграр университетининг 3-босқич талабаси) шу маҳалладаги “Senyor Pomidor pasta & BBQ” кафеси олдида фуқаро Б.Х. (1992 й.т, ишсиз) билан рашк сабабли жанжаллашган.
Бош прокуратура хабарига кўра, у ёнидаги пичоқ билан Б.Х.ни қасддан ўлдириш мақсадида юрак соҳасига 2 маротаба, бўйин қисми ва чап сон соҳаларига бир маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган.
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Б.Х.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Шу куннинг ўзида Янгийўл туман прокуратураси томонидан фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.А. тегишли процессуал тартибда ушланган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
16:48 / 28.03.2025