Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Саъдуллаев БМТ минбарида сўзга чиқди
Айни кунларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида бўлиб турибди.

Бу ерда давлат раҳбари томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ташаббусига бағишланган муҳокама ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсатидаги позицияси, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида БМТ минбарида туриб гапирди.

Шундан сўнг, мамлакат делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Германия каби бир қатор давлатлар делегациялари билан икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.
Бугун мазкур мамлакатлар ёшлар ташкилотлари билан Ўзбекистон ёшлари иттифоқи ўртасида икки томонлама алоқаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, делегация Ирландия, Португалия, Австрия, Норвегия, Дания каби давлатлар билан музокаралар олиб бориши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025