Жамият | 11:44 / 10.04.2019
7191
1 дақиқада ўқилади

Ҳужжатларда кўрсатилмаган автомобиль дисклари “қизил” йўлакдан “ўтолмади”

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган” ТИФ божхона постига хорижий давлатдан А.Ш. номига жўнатилган товарлар “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали “қизил” йўлакка йўналтирилди, деб ёзади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

 Божхона ходимлари товарларни белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 19 миллион сўмлик 61 дона автомобиль дисклари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан бошлаб божхона расмийлаштирувида тўрт йўлакли тизим жорий этилди. Мазкур тизимнинг қулайлиги шундаки, ҳалол тадбиркорларнинг ортиқча вақт сарфлашлари олди олиниб, божхона назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид