Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда интернет-кафе мижози фалажланганини икки кун сезишмади
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган интернет-кафелардан бирида мижозга шошилинч ёрдам кераклигини икки кун ўтиб сезишди, дея хабар беради CCTV телеканали.
Маълум бўлишича, 42 ёшли эркак 31 март куни интернет-кафега келган ва 2 апрелгача ўша ерда ўтирган, у ўз жойини тарк этмаган. Ходимлар эркакнинг ёрдамга муҳтожлигини сезишгани заҳоти уни шифохонага етказишган. Бу вақтга келиб унинг оёқ-қўллари музлаган, нутқи йўқолганди.
Тиббиёт ходимлари текширув ўтказиб, эркакнинг миясига қон қуйилганини аниқлашди. Таъкидланишича, бундай ҳолатларда илк 3-6 соатда тиббий аралашув зарур, бироқ фалажланган кишини сезишганида икки сутка ўтиб бўлганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025